Хориждаги ёшлар ҳоким эътиборида
Туман ҳокими маҳалларда истиқомат қилувчи ва ҳозирда ишлаш ҳамда ўқиш мақсадида чет элда бўлиб турган бир гуруҳ янгиҳаётлик ёшлар билан онлайн мулоқот қилди.
Мулоқот давомида туман ҳокими ҳар бир ёш билан алоҳида гаплашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглади, хоҳиш-истаклари ҳамда келгуси мақсад ҳамда режалари билан қизиқди.
Шунингдек, туман ҳокими томонидан ёшларнинг таълим олиши ва меҳнат қилишлари учун юртимизда яратилган шарт-шароитлар ҳақида ҳам маълумот берилди.