Унда 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Янгиҳаёт туманининг ижтимоий – иқтисодий ривожлантириш ҳудудий дастури ва “2021-2023 йилларда Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари” дастурининг ижроси бўйича туманда олиб борилаётган ишлари юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Хотам Ташпулатовнинг ҳисоботи тингланди.
Шунингдек, ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳолати, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни юритиш орқали амалга оширилаётган, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси томонидан олиб борилаётган ва оилавий ажримларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар, ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлинмаси томонидан такдим этилган ёшларнинг билим ва касб-ҳунар эгаллаши, улар учун муносиб иш ва турмуш шароитларини яратиш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш каби қатор масалалар бўйича ахборотлар тингланди.
Сессия якунида кўрилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.