Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгашининг олтмишинчи сессияси бўлиб ўтти.
Унда:
Янгиҳаёт туманида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларнинг амалга оширилиши бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш ҳамда ижро интизомини мустаҳкамлаш тўғрисида;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 1-июндаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 9-февралдаги “Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий вазифаларини жадал суръатларда ҳал этиш ҳамда аҳоли фаровонлигини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–50-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги ПҚ-175-сон қарори тўғрисида;
- Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгашининг Регламентига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида;
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021-йил 22-апрелдаги қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий ташаббус” республика кўрик-танловининг туман саралаш босқичини ўтказиш тўғрисида;
- Янгиҳаёт туманида “Темир дафтар”ни юритиш орқали моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида;
- Янгиҳаёт тумани маҳаллий бюджетининг 2023-йил қўшимча манбалари маблағларини харажатларга йўналтириш тўғрисидаги масалалар юзасидан масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланиб, муҳокама этилди ва қарорлар қабул қилиниб тегишинча қатор вазифалар белгиланди.