info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Фуқароларнинг 13 нафарига уй-жой олиш учун субсидия ажратилди

timeicon 12-03-2022

Бугун туман субсидия комиссияси ва фуқаролар иштирокида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Унда субсидия олиш мақсадида ҳужжат топширган 42 нафар фуқаронинг аризаси кўриб чиқилди. Ушбу фуқароларнинг 13 нафарига уй-жой олиш учун субсидия ажратилди.

Мурожаатчиларнинг аксарияти даромади етарли эмаслиги ва низомда кўрсатилган бошқа талабларга жавоб бермагани учун мурожаати рад этилди. Уларга мутахассислар томонидан тегишли тавсиялар берилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech