Қиш бўлишига қарамай, қуёшнинг порлаб туриши ҳам туманимиз ободлигига ҳисса қўшаётган фуқаролар учун енгиллик яратмоқда.
Фуқароларимиз ҳам ташаббус кўрсатиб, уйларининг ёнини чиқинди ва хазонлардан тозалашмоқда.
Катта-ю кичикнинг бир ёқадан бош чиқариб, меҳнат қилиши маҳалла аҳли орасида ўзаро ҳамжиҳатлик, аҳиллик сифатларининг ривожланишига туртки бўлиши, шубҳасиз.
Янгиҳаётнинг ободлигига ўз ҳиссасини қўшаётган барча фуқароларимизга миннатдорчилик билдирамиз!