Фуқароларга субсидия асосида тикув машиналари топширилди
Туман камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўлими томонидан олиб борилган саъй-ҳаракатлар сабаб, кўплаб фуқаролар бандлиги таъминланмоқда.
Хусусан, куни кеча касб-ҳунар ўқишларини тамомлаган 3 нафар янгиҳаётлик хотин-қизларга тикувчилик фаолияти билан шуғулланишлари учун зарур бўлган барча асбоб-ускуналар олиб берилди.
Ушбу субсидия эгаларининг 2 нафари «Сайхунобод тажрибаси» асосида хатлов ўтказиш даврида ишсизлиги аниқланган, яна бир нафари эса «Аёллар дафтари» да рўйхатда туради.