Туманимиздаги 66-сонли оилавий поликлиникада аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш, касалликларни эрта аниқлаш, уларнинг олдини олиш ҳамда зарур даво чораларини белгилаш мақсадида навбатдаги тиббий кўрик ташкил этилди.
Кўрик жараёнида малакали шифокорлар томонидан болалар, фарзандли оналар ва турли ёшдаги фуқаролар тиббий текширувдан ўтказилди.
Бундан ташқари, мутахассислар соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тўғри овқатланиш ҳамда касалликларнинг олдини олиш бўйича фуқароларга муҳим тиббий маслаҳатлар ва тавсиялар бериб ўтди.