Фуқаролар билан жиноят муҳокамаси бўлиб ўтди
Куни кеча туман ИИО ФМБ бошлиғи томонидан аҳоли ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида навбатдаги жиноят муҳокамаси ўтказилди.
Муҳокамалар давомида жиноятчилик сонининг ортиб бориш сабаблари, оқибатлари, содир этилишига имкон берувчи шарт-шароитлар ва унга қарши жамоатчилик билан ҳамкорликда курашиш чора-тадбирлари ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, тадбир иштирокчилари ҳамда маҳалла фаоллари шу каби салбий ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини баён этишди.