Хабарингиз бор, республика бўйлаб «Бир нуроний — ўн ёшга масъул» тамойили асосида кўрик танлов бўлиб ўтаётганди.
Эътиборлиси, туманда 1-ўринни эгаллаб, кейинги босқичда иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритган «Янги Чоштепа» маҳалласи «Кексалар маслаҳати» гуруҳи раҳбари Фарида Якубова шаҳар босқичида ҳам фахрли 2-ўринни эгаллаб, диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Фурсатдан фойдаланиб, мазкур ютуқ билан барча туман аҳлини, хусусан, «Янги Чоштепа» маҳалласи фуқаролари ва Фарида опанинг оила аъзоларини табриклаймиз.