Туманимиздаги 331-сонли мактабда Наврўз умумхалқ байрами арафасида «Эзгулик – шиоримиз – маърифат қуролимиз» мавзусида маънавий-маърифий давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбир давомида мактабдаги ўқувчиларнинг оналаридан бири «Маънавият фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.
Қолаверса, яна бир қатор фарзанди аъло баҳоларга ўқиётган, бошқаларга намуна бўлаётган ўқувчиларнинг оналарига ташаккурномалар топширилди.