Биламизки, маҳаллада қилинган биргина жиноят кўпчилик инсоннинг тинчига соя солади. Бу каби кўнгилсизликлар рўй бермаслиги учун жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олган афзал.
Шу боис, "Дўстлик", "Виқор" ва "Янги Чоштепа" МФЙда миллий гвардия қўмондонлиги ходимлари ва ёшлар етакчилари ҳамкорлигида ёшлар билан профилактик сухбат ўтказилди.