Элмаматов Муҳаммаджон — 15 ёшда. Туманимиздаги 8-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси. 10 йилдан буён спортнинг КАРАТЭ WКФ тури бўйича мунтазам шуғулланиб келмоқда.
Муҳаммаджон 7 карра Республика, 1 карра жаҳон чемпиони бўлган. Хусусан, Қозоғистонда ўтказилган «Астана Опен» турнирида 1- ва 2 -ўринларни, Қирғизистонда бўлиб ўтган халқаро мусобақаларда биринчи ҳамда 3-ўринларни эгаллаган.
Туманимизнинг «Навқирон» маҳалласида яшовчи спортчимиз ҳозирда 100 дан зиёд медаллар соҳиби.
Унинг мақсади — ёшлар олимпиадасига иштирок этиб, ғолибликка эришиш.