Электр энергияси иқтисодида ислоҳотлар амалга оширилади
Куни кеча туман ҳокими бошчилигида энергия ресурсларини иқтисод қилиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда янги қурилаётган кўп қаватли уйлар, эҳтиёжманд оила хонадонлари, тадбиркорлик субъектлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларида қуёш панеллари ва геоколлекторлар ўрнатиш, шунингдек, кўча ёритиш чироқларини аккумуляторли қуёш панеллар билан жиҳозлаш каби режадаги ишлар муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, масъулларга ноқонуний электр энергиясидан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш, таъмирлаш ишларини олиб бориш, тарғибот ва ташкилий тадбирларни ўтказиш ҳамда бошқа тегишли чора-тадбирларини кўриш бўйича тавсия ва топшириқлар берилди.