Хабар берганимиздек, "ТҲAЙ-Дўстлик" ҳудудида янги ташкил этилаётган ишлаб чиқариш корхоналарини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида "Дўстлик" подстансияси қурилмоқда.
Мазкур подстансиянинг қурилиши бўйича кабел тортиш учун бошланган қазиш ишлари ўз якунига етди. Эндиликда узунлиги 6 км бўлган замонавий кабел тортилмоқда.
Иш жараёнлари суратларда.