info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

“Дўстлик” маҳалласида тадбир ташкил этилди

“Дўстлик” маҳалласида тадбир ташкил этилди
timeicon 30-06-2022

Янгиҳаёт тумани “Дўстлик” маҳалласида “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш” мавзусида оилавий ажримларнинг олдини олишга қаратилган тадбир ташкил этилди.

Унда туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Республика “Бувижонлар мактаби” фаоли, оилавий психолог, туман диний қўмита вакиллари ҳамда турмуш қуриш бўсағасидаги ёшлар ва ажрим ёқасидаги оилалар иштирок этишди.

Тадбир давомида мавзуга доир намойиш этилган “Оилангизни асранг одамлар!” ва “Тирик етимлар дардига қулоқ тутинг” ижтимоий видероликлари жамиятдаги оғриқли нуқтани ёритиб берди.

Эътиборлиси, тадбир сўнггида ажрим ёқасидаги, вояга етмаган фарзандлари бор 3 нафар ёш оилаларнинг ажрашиш фикридан воз кечишгани ҳаммани бирдай қувонтирди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech