Хабарингиз бор, "Дўстлик" маҳалласи ҳудудида тез тиббий ёрдам станциясини қуриш ишлари якунланиш арафасида.
Шу муносабат билан туман ҳокими, республика ва Тошкент шаҳар шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази раҳбарлари ҳамда туман 103 станцияси директори ушбу бинога ташриф буюриб, бинони таъмирлаш ишлари қандай олиб борилаётгани билан танишишди.
Маълумот учун, 0,14 га ер майдонига эга тез тиббий ёрдам станциясини фойдаланишга топшириш август ойининг бошларига мўлжалланмоқда.