«Дўстлик» маҳалласи ёшларининг муаммолари ўрганилди
Куни кеча туман ҳокими «Дўстлик» маҳалласида бўлиб, у ердаги ёшлар билан учрашди.
Учрашув давомида ушбу маҳалла фуқаролари йиғинида истиқомат қилувчи ёшларнинг спорт машғулотлари фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда давлат хизматлари билан боғлиқ муаммолари борлиги аниқланди.
Шундан сўнг, ёшлар етакчиси ва масъулларга уларнинг масаларини ижобий ҳал этиш бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.