Ташқарида табиат инжиқликлари, совуқ ҳаво, ёмғир, қор...
Шундай бўлсада, ободонлаштириш ходимлари тин олгани йўқ. Чунки, тозалик ҳар кунлик ҳаётий эҳтиёжимиз. Бу ҳайрли ишлар асло мавсум танламайди.
Бугунги режага асосан, туман ҳокимлиги мутасаддилари ободонлаштириш олиб бориладиган ҳудудни белгилашди, шундан сўнг «Дўстлик», Иқбол, «Чарағон» маҳаллаларида тозалаш ишлари олиб борилди.
Маълумот учун, ободонлаштириш ишларига 25 та махсус техникалар жалб этилиб, шу кунгача 10 минг тоннадан зиёд чиқинди махсус техникаларда олиб кетилди.