Янгиҳаёт тумани спорт мактабида "Долзарб 90 кун" лойиҳаси доирасида стритбол бўйича мусобақа ташкил этилди. Унда ўқувчилар ва маҳалла ёшлари ушбу спорт тури бўйича ўзаро куч синашди.
Мазкур чора-тадбирлардан кўзланган асосий мақсад ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва уларни спортга жалб этишдир.