Янгиҳаёт туманида ёзги таътил даврида ўқувчилар ва маҳалла ёшларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни соғломлаштириш ва ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида турли спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.
Хусусан, бугун "Долзарб 90 кун" лойиҳаси доирасида 285-сонли умумтаълим мактабида футбол спорт тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Унда фахрли ўринларни эгаллаган жамоалар диплом ва медаллар билан тақдирланди.