Куни кеча “Файзли” маҳалласидаги “Қуддус Шариф” ва “Янги Дархон” маҳалласидаги “Ниёзмат ота” жоме масжидларида мутасадди диний соҳа мутахассислари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Бундан мақсад Янгиҳаёт тумани аҳолиси орасида диний муҳитни барқарорлаштириш ва ижтимоий тармоқлар орқали сохта тарғиботлар олиб борилишига йўл қўймасликдан иборат.
Учрашув сўнгида йиғилганларга фуқароларда диний бағрикенгликни шакллантириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.