Маҳаллаларда «Диний бағрикенглик—тинчлик гарови» номли туркум учрашувлар давом этмоқда
Навбатдаги учрашув туманимизнинг 3-сонли умумтаълим мактабида "Чорбоғ маҳалласи фуқаролари учун ташкил этилди.
Тадбир давомида туман дин ишлари бўйича бош мутахассиси ҳамда туман имом-хатиби давлат ва дин муносабатлари, нуронийларнинг ёшлар тарбиясидаги ўрни, ёт ғоя ҳамда мафкураларнинг асл моҳияти, турли ахборот хуружларининг асл мақсадлари ҳақида сўз юритишди. Маҳалла фаоллари эса бу борадаги фикр-мулоҳазаларини билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.