Куни кеча туманимиздаги 331-мактабда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олиш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида ёшларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини ошириш, бўш вақтларини унумли ташкил этиш, банд бўлмаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича келгусида қилиниши керак бўлган ишлар ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, тадбир доираси Йўлдош ҳамда Чоштепа маҳалласида туманда адашиб нотўғри йўлга кириб қолган ёшлар иштирокида сайёр суд ҳам бўлиб ўтди. Унда жами 20га яқин иш кўрилди. Сайёр суд давомида жазо ўтаётган, бу жараёнда меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, тузалиш йўлига ўтган 10 нафар шахс муддатидан илгари жазодан озод этилди.