Куни кеча туман ҳокимининг «Чоштепа» маҳалласида фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабули ташкил этилди. Қабулда 10 нафар фуқаро иштирок этиб, турли масалалар бўйича туман ҳокимига мурожаат қилишди.
Мурожаатлар коммунал соҳа, тиббиёт, ишга жойлашиш масалаларига қаратилди. Туман ҳокими коммунал соҳага оид масалаларни зудлик билан ўрганиш бўйича топшириқ бериб, қолган масалаларнинг амалга ошиши бўйича ҳам назоратни кучайтиришни айтди.