Куни кеча "Чоштепа" маҳалласида фаол аёллар иштирокида "Оила — муқаддас даргоҳ" мавзусида бир пиёла чой устида суҳбат ташкил этилди.
Унда қайнона-келин муносабатларидаги асосий омиллар, қизлар ва келинларнинг таълим олишига, касб-ҳунар эгаллашига шароит яратиб бериш, тўй-маракаларни ўтказишда исрофгарчиликка йўл қўймаслик каби масалалар муҳокама этилди.
Шунингдек, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбари она ва бола саломатлиги, ҳомиладор аёлларнинг соғлиғига беэътибор бўлмаслик ҳақида сўз юритиб, барчани қизиқтирган саволларга жавоб берди.