Тумандаги 285-умумтаълим мактабида Янгиҳаёт туман Маънавият ва маърифат ҳамда Халқ таълими бўлимлари ҳамкорлигида семинар-теренинг ташкил этилди.
Унда туманда фаолият юритаётган барча мактабларнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосарлари ҳамда маданий масалалар бўйича тарғиботчилари иштирок этишди.
Асосий мақсад таълим муассасаларида маданий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, иқтидорли ўқувчи ёшларнинг ижодий қобилятларини аниқлаш ҳамда уларни ривожлантиришга қаратилди.