Туманимизда эски электр кабелларини ҳамда иссиқ ва совуқ сув қувурларини алмаштириш ишлари давом этмоқда.
Хусусан, «Чароғон» маҳалласидаги эски иссиқ сув қувурлари диаметри 200 мм бўлган 190 м узунликдаги қувурларга алмаштирилди.
Бу каби янгилаш ишлари бошқа маҳаллаларда ҳам амалга оширилмоқда.