Бугун туман ҳокимлигида «Нуронийлар» жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Ушбу йиғилишда «Нуронийлар» жамоатчилик кенгаши раиси жамоатчилик кенгаши томонидан 2021 йилда амалга оширилган ишларнинг ҳисоботи ва 2022 йилда туманда кекса авлод вакиллари ва фахрийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича манзилли чора-тадбирлар дастури билан таништириб ўтди.
Дастурда "Кексалар маслаҳати" гуруҳлари ҳамда "Бувижонлар мактаби" аъзолари иш фаолиятини ўрганиш ва услубий-амалий ёрдам кўрсатиш каби бир қатор тадбирлар кўзда тутилган.