Бугун туман ҳокими ва сектор раҳбарлари "Файзли" ва "Йўлдош" маҳаллаларига боришди.
Бундан мақсад аҳолининг куз-қиш мавсумига тайёргарлигини текширишдан иборат. Масъуллар фуқаролар билан мулоқот қилиб, уларнинг қиш мавсумига тайёргарлиги жараёнида дуч келаётган муаммолар ўрганилди.
Шунингдек, "Йўлдош" маҳалласи аҳлининг ва мазкур ҳудудда жойлашган ДМТТнинг куз-қиш мавсумига тайёрлиги қай даражада эканлиги кўздан кечирилди. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича масъул ходимларга топшириқ берилди.