Бугун туман ҳокими ва ҳокимлик масъуллари “Марҳамат” маҳалласида бўлишди.
Хабарингиз бор, туманимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали дарахт кўчатлари экилди. Туман ҳокими ушбу ишларни давом эттириш ва бу йўналишда суғориш тизимига алоҳида эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади.