Бугун туман ҳокими иштирокида туманни ободонлаштириш ва тозалаш ишларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими ўринбосарлари, бошқарув сервис компаниялари, туман ободонлаштириш бўлими ва бошқа масъул ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилишда ҳар бир маҳалла, ҳар бир ҳудудда ободонлаштириш ишларини ташкил этиш, ҳудудларни чиқиндилардан тозалаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.