Бугун туман ҳокими «Янгиҳаёт» индустриал технопаркида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Хусусан, ҳудудда коммуникация тармоқларини тортиш, шунингдек, тадбиркорлар томонидан олиб борилаётган қурилиш ишларини кўздан кечириб, сифатга эътибор бериш бўйича қатъий топшириқ берди.
Шу билан бирга, туман ҳокими томонидан «Янги дархон» маҳалласида қурилаётган «Ўзбекистон массиви» ва унинг ён қисмида қурилаётган кўп қаватли уйларнинг қурилиш ишлари ҳам ўрганилди.