Бугун туман ҳокими «Янги Чоштепа» маҳалласида ўрганиш ишларини олиб борди.
Хусусан, «маҳалла еттилиги» билан сухбатлашиб, ҳудудни ободонлаштириш, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Шунингдек, бошқарув сервис компанияси раҳбари ва ходимларига ҳам кўп қаватли уйлар атрофини тозалаш, чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш, ирригация тармоқларини тоза сақлаш, кўчатларни парваришлаш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.