Туман ҳокими ўринбосари, туман прокурори ёрдамчиси, масъуллар ва барча бошқарув сервис компаниялари раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилиш давомида Давлат раҳбарининг тегишли қарорлари ва 2025/2026-йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш дастури ижросини таъминлаш ҳамда мавжуд дебитор қарздорликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги муҳокама қилинди.
Йиғилиш якунида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларни ижобий ҳал этилиш бўйича БСК вакилларига топшириқлар берилди.