1-июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан туманимиз маҳаллаларида болажонлар учун байрам тадбирлари ташкил этилмоқда.
Бунда маҳалла фаоллари ва тадбиркорлар ҳамкорлигида байрамона дастурхонлар ёзилиб, болажонларга ширинликлар, ўйинчоқлар ва эсдалик совғалари тарқатилмоқда.