info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

"Биргаликда ҳаётни асрайлик" мавзусида тарғибот тадбири бўлиб ўтди

timeicon 30-04-2025

"Янги Гулзор" маҳалласида жойлашган 335- ва 292-сонли умумтаълим мактабларида "Биргаликда ҳаётни асрайлик" мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари ҳамда юқори синф ўқувчилари иштирок этди.

Тадбирда хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш, улар орасида тазйиқ ва зўравонликка барҳам бериш, ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш, шунингдек, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш ва руҳий барқарорлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech