Aссалому алайкум, азиз опа-сингиллар! Муҳтарама онахонлар!
Сизни 8-март байрами билан чин қалбимдан қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилаларингизга тинчлик-хотиржамлик, файз-у барака тилайман.
Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёйев таъкидлаганларидек, “Биз юртимиздаги ҳар бир аёл тимсолида, аввало буюк зот – Она сиймосини кўрамиз. Шу боис “Aввало онангизга ва яна бир бор онангизга яхшилик қилинг”, деган муборак ҳадисга амал қилиб, мўтабар оналаримиз, қадрли опа-сингилларимиз, дилбар қизларимизга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишни инсоний бурчимиз, деб биламиз.
Шундай экан, Сизга доимо яқинларингиз, фарзанд ва набираларингиз, эл-юртимиз ардоғида бўлиб юриш насиб этсин. Бахтли ҳаётингизга кўз тегмасин. Эртанги кунингиз бугунгисиданда бахтли бўлсин!
Янгиҳаёт тумани ҳокими
Ҳаёт Иногамов