Халқимизга хос меҳр-мурувват, бағрикенглик ва саҳоват ифодаси бўлган Қурбон ҳайити
барчамизга муборак бўлсин!
Ушбу муқаддас айёмда сизларга, Сиз орқали бутун оила аъзоларингизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, бахту саодат тилайман. Муборак кунларда қилган барча эзгу амалларингиз ва ниятларингиз ижобат бўлишига тилакдошман.
Улуғ айёмнинг файзу баракоти қалбларимизни ва хонадонларимизни доим мунаввар айласин. Юртимиздан тинчлик, хонадонингиздан қут-барака аримасин!
Ҳурмат билан,
Янгиҳаёт тумани ҳокими Х. Иногамов