«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг навбатдаги манзили тиббиёт муасссасалари бўлди.
Куни кеча Қонунчилик палатаси депутатлари, туман депутатлари бошчилигида Республика руҳий асаб касалликлари шифохонаси ҳамда Тошкент шаҳар 1-сон туғруқ комплексига дарахт кўчатлари экилди.
Кун келиб лойиҳа доирасида экиладиган дарахтлар ҳудудни яшилликка буркаши билан бирга, инсонларнинг соғлиғига ҳам ижобий таъсир кўрсатиши шубҳасиз.