"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси МТТларда давом этди
Туманимизнинг ҳар бир ҳудудини яшил маконга айлантириш мақсадида, лойиҳа кенг кўламда амалга оширилмоқда.
Хусусан, 122- ҳамда 123-мактабгача таълим ташкилотларида туман депутатлари ташаббуси билан кўчатлар экилди.
Бугун экилган мевали кўчатлар бир кун келиб ўз мевасини бериши, шубҳасиз.