Бугун "Артикул Азия Кабел" корхонасида ходимлар иштирокида "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида навбатдаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир давомида соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш, медиасаводхонлик маданиятини юксалтириш ҳамда ёшларнинг дунёқарашини кенгайтириш ҳақида атрофлича сўз юритилди. Шунингдек, мутахассис томонидан диний экстремизм, терроризм каби ёт ғояларнинг салбий оқибатлари ва уларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш ҳақида тушунтиришлар берилди.