Янгиҳаёт тумани, "Бинокор" маҳалласи, Зироат кўчасидаги 63-уй аҳолиси шу вақтга қадар турар жойнинг ёнидаги темир бетон заводига қарашли тармоқдан келувчи ичимлик сувидан фойдаланар эди.
Эндиликда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида диаметри 32 мм бўлган 16 метр қувур ўрнатилди ва ичимлик суви марказий тармоққа уланди. Қувонарлиси, мазкур ҳудуд аҳолисининг ичимлик суви таъминотида энди муаммо кузатилмайди.