«Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси маҳаллада сўровнома ўтказди.
Уйма-уй олиб борилган сўровномалар натижасида алоҳида яшашга бўлган эҳтиёжи мавжуд 13 та, кредит олишга бўлган эҳтиёж 3 та, касб ҳунар ва тадбиркорликка ўқиш истаги бўлганлар 2 та, субсидия олиш истаги бўлганлар 7 та, бошқа масалалар бўйича 12 та мурожаат келиб тушган.
Аҳоли мурожаатлари ўз вақтида ўрганилиб, уларга аниқ йўналиш ва амалий ёрдам берилмоқда.