Янгиҳаётни «Яшил макон»га айлантирамиз
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасига ҳар бир касб эгалари ўз ҳиссасини қўшяпти. Хусусан, бу гал туман ички ишлар бўлими ходимлари ташаббусни қўлга олди.
Хавфсизлик посбонлари томонидан туманимизнинг «Янги Дархон» маҳалласига 500 тупга яқин манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.