Куни кеча Бектемир туманида Тошкент шаҳри умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйинининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Ушбу билимлар беллашувида туманимизнинг 329-сонли умумтаълим мактаби жамоаси фаол иштирок этиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди.
Эндиликда Янгиҳаёт тумани вакиллари, "Заковат" интеллектуал ўйинининг шаҳар босқичида фахрли ўринни эгаллаган жамоалар билан биргаликда, Республика босқичида Тошкент шаҳри шарафини ҳимоя қилади.