Янгиҳаётлик қизлар стритболда 2-ўринни олди
Аввалроқ Фарғона шаҳрида «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида спортнинг стритбол тури бўйича мусобақалар ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур мусобақанинг республика босқичида иштирок этиб келаётган туманимиз қизлари финалда Фарғона вилояти жамоасини мағлуб этди.
Натижада Тошкент шаҳри жамоаси 16-21 ёш тоифасида фахрли 2-ўринни қўлга киритди.