Янгиҳаётга яна бир олтин муборак!
Туманимизнинг 18 ёшгача бўлган спортчилари Регби спорт тури бўйича 13-14 май кунлари Фарғона вилоятида ўтказилган У-18 Ўзбекистон чемпионатида 1-ўринни қўлга киритди ва кузда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига йўлланма олди.
Барча спортчиларимизни ғалаба билан табриклаймиз ва Осиё чемпионатида ҳам 1-ўринни эгаллаб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишларини тилаймиз! Олға, Янгиҳаёт ёшлари!