Туманимиз маҳаллаларида истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича "Тошкент шаҳар ИИБ бошлиғи кубоги" мусобақасига старт берилди.
Мусобақанинг очилиш маросимида туман ҳокими, туман ИИО ФМБ бошлиғи ҳамда масъул раҳбарлар иштирок этиб, барча жамоаларга муваффақиятлар тилашди.
Шунингдек, тадбир давомида беллашувда иштирок этувчи маҳаллаларнинг рақиблари қуръа тортиш йўли билан аниқланиб, қизлар жамоалари ўртасидаги илк беллашувлар ҳам ўтказилди.