Янгиҳаётда «24/7» режими!
Бугун туман ҳокими ва сектор раҳбарлари бошчилигида туманимизнинг Меҳригиё кўчасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашуви ташкил этилди.
Гап шундаки, эндиликда ушбу кўчани «24/7» режимида фаолият олиб борадиган масканга айлантириш режалаштирилган бўлиб, бу орқали аҳолига янада қулайлик яратиш кўзда тутилган.
Мулоқотда сектор раҳбарлари ва тадбиркорлар ўзаро фикр алмашиб, таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди.