Муборак кунларда Президентимиз ташаббуси билан кам таъминланган хонадонларнинг нуроний отахон ва онахонлари Умра зиёратига юборилмоқда.
Янгиҳаёт туманидан ҳам 8 нафар эҳтиёжманд оила вакиллари Умра зиёратига бориб келишди. Бугун улардан икки нафар фуқаронинг зиёрат таассуротларини тинглаш ва ҳолидан хабардор бўлиш учун туман ҳокимлиги вакиллари уларнинг хонадонларига бордилар.
Шунингдек, мазкур оилаларга ҳомийлар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.